Жорий йилнинг 9 март куни Божхона институтида таҳсил олувчи курсантлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ижодга лаёқатли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ижод намуналарини чоп этиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Китоб – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам иштирок этди.
Тадбирда сўз олган адиб томонидан муҳтарам Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуслари Ватанга, халққа хизмат қиладиган фидоий авлодни тарбиялашга қаратилганлиги, ушбу ташаббусда айнан китоб мутолааси орқали инсон маънавиятини юксакликка эришишига алоҳида урғу қаратилганини таъкидлаб ўтди. Бугун китоб мутолаасига қаратилаётган улкан эътибор халқнинг тарихи, келажагига қаратилган эътибордир, зеро инсон китоб ўқиш орқали ўзлигини англайди, миллий ғурур туйғуси шаклланади ва унда бугунги глобаллашув шароитида турли зарарли ахборот оқимининг таъсирига қарши иммунитет шаклланади ҳамда ўз позицияси, мустақил дунё қарашга эга, ўз олдига тўғри марра қўядиган бўлиб шаклланишига алоҳида урғу берди.
Тадбир давомида институтда “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан кўчма китоб ярмаркаси ташкил этилди.
11.03.2020