Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Фотон” операциясига чек қўйишди
1098
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари айланма йўллар орқали юк автотранспорт воситаларини олдиндан ноқонуний равишда олиб кириш билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйишди.
Божхоначилар “Фотон” операциясига чек қўйишди

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аъзолари фуқаролар Н.Б., А.Б., Т.М., И.А. ва А.Ш.лар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги айланма йўл орқали Фотон русумли юк автотранспорт воситасини юртимизга олиб киришади.

Сўнгра, жиноий ҳаракатларни давом эттиришда шубҳа уйғотмаслик учун мазкур транспорт воситасига Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бошқа транспорт воситасининг давлат рақамини тақишади.  

Бу ҳам етмаганидек, автотранспорт воситаси юкхонасидаги шағаллар остига яширганча 2 дона юқори кучланишли трансформатор ва эҳтиёт қисмлари ҳам божхона назоратидан яширинча олиб кирилгани аниқланди.

Шундан сўнг жиноий гуруҳнинг барча қилмишларини фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишларидан сўнг, худди шу зайлда муқаддам яна бир “Фотон” юк автотранспорт воситаси олиб  олиб кирилгани маълум бўлди.

Қарангки, Наманган шаҳрида сақланаётган мазкур транспорт воситаси шубҳа уйғотмаслиги учун унинг кабинаси “Маз” русумли юк машинасининг кабинасига алмаштириб қўйилган.

Тезкор тадбирлар давомида олиб қўйилган юк машиналари, трансформаторлар ва бошқа товарларнинг умумий қиймати 910 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг