Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1183
Бугунги кунда юртимиздаги халқаро аэропортларнинг божхона назорати ҳудудларида жорий қилинган қулайликлар натижасида божхона расмийлаштируви соддалашгани, назоратнинг самарали усуллари қўлланилаётгани сабабли эндиликда йўловчилар тирбандликларсиз тез фурсатларда божхона назоратидан ўтказилмоқдалар.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Бироқ, яратилаётган қулайликларга карамай айрим йўловчилар томонидан ҳали ҳамон қонунбузиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Термиз халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган  ҳамда “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган  фуқаро Н.Х божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида декларацияланмаган, божхона назоратидан беркитилган ва сифати кафолатланмаган  679 дона таблетка кўринишидаги биологик фаол қўшимчалар борлиги маълум бўлди.

Яна бир хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.А ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилар экан, 100 дона таблетка ҳамда 200 миллилитр сироп кўринишидаги биологик фаол қўшимчаларни яширинча  олиб кирмоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг