Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган халқаро аэропортида “яшил” йўлак орқали дори воситалари олиб ўтилиши фош қилинди
1935
Маълумки, жисмоний шахсларга шахсий фойдаланиш божхона чегаралари орқали республикага ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган турли номдаги 10 тагача дори препаратларини олиб киришга рухсат этилади.
Наманган халқаро аэропортида “яшил” йўлак орқали дори воситалари олиб ўтилиши фош қилинди

Дори воситаларини юқорида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этадилар.

Наманган халқаро аэропортида “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.А. божхона назорати зонасидан “яшил” йўлак орқали ўтади.

Аммо, бу жараёнда унинг безовталаниши божхона ходимларида шубҳа уйғотади. Шундан сўнг унга тегишли юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, қиймати 6 млн. сўмлик 320 ампула “KUMDANG-2 INJEKTION” суюк шаклдаги дори воситаларини яширинча олиб киришга урингани фош бўлди.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

26.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг