Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўлбола тарзда ясалган қуйма тилла соат тўхтатиб қолинди
1525
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қўлбола тарзда ясалган қуйма тилла соат тўхтатиб қолинди

Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропортидан «Тошкент-Дели» йўналиши бўйича парвозга шайланган фуқаро О.Ш. божхона хизмати ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда “Body scanner” қурилмаси ёрдамида шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс божхона назоратидан яширган ҳолда умумий қиймати 24 миллион сўмлик оғирлиги 60 грамм бўлган тилладан ясалган 1 дона қуйма бўлак борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса Ҳиндистонга учиб кетаётган фуқаро А.В.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, ушбу шахс қўлига тақиб олган қўл соати аслида қўлбола тарзда ясалган қуйма тилла соат эканлиги ва соатнинг орқасига тилла танга ёпиштирилганлиги аниқланди. Текширув давомида қўл соатининг ва танганинг оғирлиги 112,6 граммни ташкил этиб умумий қиймати 22,5 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг