Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда
1409
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органларининг асосий вазифаларидан бири бу - божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйишдир. Мазкур вазифаларни бажариш Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситаларини, шу жумладан Халқаро почта орқали юборилаётган почта жўнатмаларини самарали божхона назоратидан ўтказишни талаб қилади.
Психотроп дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Қолаверса, 2004 йил 5 октябрь куни Бухарест шаҳрида имзоланган Халқаро почта жўнатмалари бўйича Конвенцияга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш» Қоидаларига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.

Лекин шунга қарамай, сўнгги вақтларда таркибида наркотик ва психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларини ҳамда наша уруғларини почта жўнатмалари орқали жўнатиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Хусусан, 2019 йил мобайнида почта жўнатмаларида 84 та ҳолатда 438,3 гр. гиёҳвандлик воситалари ҳамда 17990 дона психофаол таблеткалар аниқланган.

Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси билан яъни, гиёҳванлик воситалари ёки пcихотроп моддалар олиб ўтиш билан боғлик ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлиб, жавобгарликка тортилган шахслар эса ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилган. 

Нодирбек Усмонов

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари
  

 

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг