Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1225
Тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Х.Ю.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг яшаш хонадонидаги “Жигули” русумли автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 49,8 миллион сўмлик 4980 дона қадоқдаги тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сақланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

10.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг