Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давом фуқаро С.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг ўз яшаш хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 137 миллиондан ортиқни ташкил этувчи товар моддий бойликларни ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.03.2020