Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона постига кириб келган “Олмаота-Нукус” халқаро йўловчи поезди йўловчиларининг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, фуқаролар А.Н., Б.А., К.Б., М.А. ҳамда фуқаро У.П.ларнинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 62 дона уй телефонлари, 6000 дона бамбукли таёқчалар, 1100 дона турли хил товар-моддий бойликлар ҳамда 275 кг озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 96 млн. сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, “Олмаота-Тошкент” йўловчи поезди йўловчилари фуқаролар Ж.Б. ва Ж.А.лар умумий қиймати 98,3 миллион сўмлик 91 дона турли хил электр жиҳозлари ҳамда 233 дона турли хил товар-моддий бойликларни вагон ўриндиқлари тагига ва қўл юклари орасига беркитишгани маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.03.2020