Шоира Зулфияхоним севган ва куйлаган гўзал баҳорнинг яна бир ажойиб айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрамона тадбирлар эса аёлга эҳтиром, юксак эьтибор ва меҳр туйғуларини ўзида мужассам этиб, халқимиз қалбига олам-олам завқ бағишлаб, ҳар бир хонадонда, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан хотин қизлар учун дастурхон ёзилиб тантанали байрам кечаси ташкил этилди.
Давлатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлашдек улкан вазифаларни адо этаётган фаол аёл қизлар, шу соҳада хизмат қилиб ҳозирда кексалик гаштини сураётган азиз ва муҳтарама аёллар иштирок этган байрам тадбирини бошқарма раҳбарияти бошлиғи К.Рахманов очиб берди.
Шундан сўнг, Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимовнинг божхона соҳасида хизмат қилаётган опа-сингилларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Файзли дастурхон атрофида жам бўлган азиз опа-сингилларга Давлат божхона қўмитасидан берилган ва бошқарма томонидан тайёрланган байрам совғалари туҳфа этилди.
Ҳурмат ва эҳтиром юксак эътибор ва рағбатдан мамнун кўнгиллар юксалди. Тадбир барчага хуш кайфият бахш этди.
8.03.2020