Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритувчи корхона номига келган “Mercedes Benz Metris MMPV2G” автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида тақдим этилган божхона юк декларацияси ҳамда тегишли ҳужжатларда автотранспорт воситасининг ҳайдовчи ўриндиғи билан биргаликда ўриндиқлар сони 8 та деб нотўғри кўрсатилганлиги, аслида эса ҳайдовчи ўриндиғи билан биргаликда ўриндиқлар сони 7 та эканлиги аниқланди.
Натижада салкам 334 миллион сўм божхона тўловларидан имтиёз нотўғри қўлланилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли қарори талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётган тадбиркорлик фаолияти субъектлари 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган.
9.03.2020