Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Н.Қ.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан эгнидаги кийимлари ва юклари орасига уддабуронлик билан умумий қиймати 102 миллион сўмлик 361 грамм қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.03.2020