Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам муборак, мунис аёллар
1766
Ҳар йили юртимизда “8-март - Халқаро хотин қизлар куни” кўтаринки кайфиятда нишонланиб келинади.
Байрам муборак, мунис аёллар

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ҳам хотин қизларимизнинг муборак айёмига бағишланган байрамона йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни бошқарма раҳбарияти очиб бераркан, шахсий таркиб ходималарини байрам билан табриклади.  Уларнинг машаққатли ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли  хизматларига муваффақиятлар тилаб, Давлат божхона қўмитаси Раисининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида соҳада фаолият юритаётган барча мунис аёлларга байрамона туҳфалар топширилиши билан бир қаторда, байрам арафасида тизим ходималари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари ҳам муносиб тақдирландилар.

Бу каби эътибор ва ҳурмат тизимда хизмат қилаётган аёлларнинг ўз хизмат фаолиятини кўтаринки руҳда, янада жўшқин шижоат билан давом эттиришида муҳим аҳамият касб этишига ишончимиз комил.

7.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг