Баракали ҳосилга шу даврда мустаҳкам замин яратилади-да. Айнан шу даврга келиб мевали ва манзарали дарахт кўчатларига бўлган талаб ҳам ошади, шунинг учун, ўз навбатида юртимизда кам учрайдиган кўчатларни чет давлатлардан олиб кириш ҳолатлари кўпаяди. Қонуний кириб келса марҳамат, аммо божхона назоратидан ўтиш чоғида турли баҳона ёки кўрсатмалар билан ёлғон маълумотлар тақдим этса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
“Фарғона” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган фуқаро Т.Қ. бошқарувидаги “Хундай Портер” русумли автомашина ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Амалдаги қонунчилигига мувофиқ тарзда, божхона органлари томонидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари билан хамкорликда бирламчи карантин кўриги ўтказилганида, автомашина юкхонасида ҳайдовчи томонидан тут кўчатлари дейилган кўчатлар аслида хорижда етиштирилган умумий қиймати 33,6 миллион сўмлик, 4800 дона шумтол кўчатлари эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.03.2020