Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг С.Нажимов чегара божхона постига “Toyota Camry” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро Ю.Ш.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Ушбу фуқаронинг қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 1 дона 1905 йилда Тула шаҳрида ишлаб чиқарилган “М.Слогозбергъ” номли самоварни қўшни давлатга олиб чиқаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.03.2020