Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда 107,5 млн. сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1895
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан республикамиз ҳудудига тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Наманганда 107,5 млн. сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т. А бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина чегара олди ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина ички салонида фуқаролар Ю.И ва А.И.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан ноқонуний равишда, айланма йўллар орқали олиб ўтилган 46 млн. сўмлик 26 турдаги аёллар кийим-кечаклари борлиги аниқланган.

Олиб борилган қўшимча тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари давомида, айни шу йўналишида харакатланаётган фуқаро У.З бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасида ҳам ушбу фукароларга тегишли юклар борлиги аниқланди.

Ушбу автомашиада ҳам айланма йўллар орқали олиб кирилган  61,5 млн. сўмлик 34 турдаги аёллар кийим-кечаклари борлиги аниқланди.

Шу тариқа тадбир давомида ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган 107,5 млн. сўмлик 60 турдаги аёллар кийим-кечаклари ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти 

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг