Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефонларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар наф бермади
1203
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Уяли телефонларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар наф бермади

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаролар Б.А. ва Б.Р.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахслар эгнидаги кийимлари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 12 миллион сўмлик 12 дона “Samsung” номли уяли алоқа воситаларини ноқонуний равишда юртимизга олиб кираётганлиги аниқланди..

Шунингдек, “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро А.И.нинг ҳам қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик 10 дона “Samsung А10S” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб, божхоначилар ушбу қоидабузарликка ўз вақтида чек қўйишди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг