Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт мусобақалари бўлиб ўтди
2945
Инсон ҳаётида спорт нафақат жисмоний тайёргарлик ва чиниқиш, балки бирдамликни, аҳилликни таъминловчи, иштирокчиларга маънавий ҳордиқ берувчи омил ҳисобланади.
Спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Божхона органларида хизмат қилаётган хотин қизлар ўртасида соғлом  турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ўзаро жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида “8-март Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг бадминтон, баскетбол ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходимлари қатнашиб, ўзаро беллашишди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўткан ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

5.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг