Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларини бузувчи салбий иллатдир
1392
Бугунги кунда мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳисси ҳукмрон. Ҳар бир давлат ва мамлакат гуллаб-яшнаши, тараққий топиши учун аввало ўша ерда соғлом муҳит барқарор бўлмоғи даркор. Айни пайтда юртимизда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровон яшашини таъминлаш бош мақсад қилиб олинган.
Коррупция - жамиятдаги адолат мезонларини бузувчи салбий иллатдир

Бироқ, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига тушган қуртга ўхшайди. Коррупция ҳам ана шулар жумласидандир. У бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция – нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-томири билан йўқотиш асосий ва муҳим масалалардан саналади. Бу борада Наманган вилояти божхона органлари ҳамда бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш мақсадида, давра суҳбатлари, семинарлар ва ходимларнинг оила аъзолари иштирокида учрашувлар ташкил қилиб келинаяпти.

Коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан биридир. Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада ижобий томонга юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқарма томонидан ўтказилаётган ҳар бир тадбир давомида иштирокчиларга божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.

5.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг