Божхона тизимида спортни оммалаштириб, соғлом муҳитни қўллаб-қувватлаш мақсадида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган спорт мусобақасида аёл ходимлар ғолиблик учун ўзаро беллашишди.
Унда спортнинг арғимчоқда сакраш, дартс ва комплекс машқи турлари бўйича мусобақа иштирокчилари куч синашишди. Ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати диққат билан беллашувларни кузатиб боришди.
Ғолиблар ҳам маълум бўлди. Арғимчоқда сакраш ва дартс мусобақасида “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости инспектори О.Абриева ва комплекс машқи турларида эса “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости инспектори С.Джалилова биринчи ўринни кўлга киритишди.
Бу каби спорт мусобақаларини ташкиллаштирилиши ўз навбатида ходимларнинг иш самарадорлигини ошишига хизмат қилади.
4.03.2020