Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди
1254
Маълумки, амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган “ЕВРО 4” ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган юк ташиш ҳамда махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситаларини импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган.
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар фош бўлди

Бироқ божхона тўловларини тўламаслик мақсадида хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг экологик даражасини  нотўғри кўрсатишга уриниш ҳамда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш каби навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхона ходимлари томонидан фош этилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган корхона номига келган 7 дона “Кон самосвали - HOWO 6x4” транспорт воситаларини божхона юк декларацияси ва юк кузатув хужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада корхона томонидан тақдим этилган ҳужжатларда товарнинг ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси коди ҳамда экологик даражаси “ЕВРО 4” кўрсатилгани божхоначилар эътиборини тортди ва автотранспорт воситалари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосасига кўра мазкур автотранспорт воситалари “ЕВРО 4” эмас, балки “ЕВРО 2” экологик даражасига мос келиши маълум бўлди.

Натижада  божхона тўловларидан имтиёз нотўғри қўлланилишининг олди олиниб, давлат бюджетига қўшимча 4,7 миллиард сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг