Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2425
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун- моҳиятини яқиндан етказишга қаратилган очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ташкил этилди.
Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек бошқарма шахсий таркиби иштирок этган тадбирда сўзга чиққан Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов, вилоят хокимиятининг иқтисодиёт бошқармаси вакили Ж.Хакимов ва бошқалар сўзга чиқди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сон қарори, жорий йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5495-сон Фармони ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб товарларни божхона кўригини танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизимининг жорий этилаётганлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Йиғилишда мазкур тизимнинг афзалликлари ҳақида кенг тушунтиришлар берилди.

Мулоқот давомида божхона сохасига оид янги меъёрий ҳужжатлар, бошқарманинг манзили ва “Ишонч телефони” рақамлари акс эттирилган буклетлар иштирокчиларига тарқатилди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи О.Хожиматов семинар иштирокчиларига фаоллик учун миннатдорчилик билдириб, уларни доимий хамкорликка чақирди.

Наманган вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг