Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Камаз” операциясини фош этишди
1325
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар “Камаз” операциясини фош этишди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари қўшни мамлакатдан “Сирдарё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро У.А.нинг бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Буни қарангки, ушбу автотранспорт воситасининг юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 181,5 миллион сўмлик 3 дона “Камаз” юк автомашинаси қисмларга ажратилган ҳолда яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

4.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг