Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1436
Божхоначилар томонидан божхона назоратини четлаб ўтишга уринган қонунбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
“Кобальт”даги товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлигини фош этишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.М бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина Косонсой тумани чегара олди ҳудудида тезкор кузатувга олинди ва ушбу туман ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонаси ва салон қисмида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 108 миллион сўмлик 11 турдаги маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг