Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида хизмат қилиб келаётган барча шаҳодатланган ҳамда эркин ёлланган хотин-қизлар ўртасида “Спорт соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақада қатнашган жами 14 нафар хотин-қизлар спортнинг шашка, стол тенниси ҳамда арғимчоқда сакраш турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизғин руҳда кечган беллашувда ғолиблар сараланди ҳамда фахрли биринчи, иккинчи ҳамда учинчи ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Бу каби спорт тадбирларини ўтказишдан мақсад, аввало, аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга, шунингдек соғлом турмуш тарзини олиб боришга қаратилгандир.
4.03.2020