Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари кўп миқдордаги биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Божхоначилар томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Худойбердиев бошқарувидаги автотранспорт воситасини белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечиришди.
Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 31 млн. 520 минг сўмлик 4137 дона “Samyun Wan” ёзувли биоактив қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати
4.03.2020