Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металл парчаларининг яширин айланмаси фош бўлди
1141
Республикамиз ҳудудидан рангли металл ва унинг парчаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Рангли металл парчаларининг яширин айланмаси фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Н.Н. бошқарувида бўлган “Hyundai Porter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасининг махсус тайёрланган жойида жами 18 дона синтетик қопларга жойланган 660 килограмм рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаролар Т.Т. ва А.Ғ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахслар ўз яшаш хонадонларида умумий оғирлиги 3015 килограмм рангли металл парчаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига мувофиқ жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

 

3.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг