Бухоро вилояти божхона бошқармасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Унда вилоят божхона тизимида меҳнат қилаётган аёллар иштирок этишиб, спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси каби турларида ўзаро беллашишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда аёллар ўзларини нафақат жисмоний, шунингдек, интеллектуал жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этиб боришди.
Шу куни бўлиб ўтган мусобақалар ичида энг қизиқарли ва шиддатга бой дея стол тенниси мусобақалари эътироф этилди. Мусобақалар якунида эса, ғолибаларга эсдалик совғалари топширилди.
3.03.2020