Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Териларни яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
1231
Айрим фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари талабларидан четга чиқиб, тери маҳсулотларини хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринишлар содир этилмоқда.
Териларни яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан қорамол териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахснинг фаолиятига чек қўйилди.

Қўшни давлатга йўл олган фуқаро А.Р. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу фуқаро йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмаган ва оғзаки сўровда маълум қилмаган ҳолда, жами 33 дона ҳар хил рангли катта ўлчамдаги тери маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона суриштируви ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг