Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлом турмуш тарзи гаровидир
2794
Юртимизда аёллар ва қизларни фаоллигини ошириш, шу билан бирга хотин қизларни ҳар томонлама соғлом бўлишларини таъминлаш мақсадида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” арафасида спорт мусобақалари ўтказилиб келинади.
Спорт – соғлом турмуш тарзи гаровидир

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам “Спорт – соғломлик манбаи” шиори остида божхона постларида ва бошқарма аппаратида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ташкил этилган спорт тадбирлари “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланди. Унда 20 нафарга яқин божхоначи ва эркин ёлланган хотин-қизлар қатнашишди. Нозик ҳилқат вакилалари спортнинг баскетбол, шашка ва стол тенниси турлари бўйича ғолиблик учун баҳслашдилар. Мусобақада фахрли ўринни эгаллаганлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига йўлланмани қўлга киритдилар.

3.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг