Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб келинаётган дрон фош бўлди
1381
Божхона ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
Яширинча олиб келинаётган дрон фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув натижасида фуқаро Н.Э. қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг