Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Болалар бўтқаси учун тўловларни тўламасликка бўлган уриниш фош бўлди
1249
Қонунбузарларнинг божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида тартиб таомилларни четлаб ўтишга бўлган уринишлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош қилинмоқда.
Болалар бўтқаси учун тўловларни тўламасликка бўлган уриниш  фош бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан юртимизга олиб келинган “Нан 1, 2, 3, қуруқ сут аралашмаси” товарларининг вазни ўлчаниб, ҳужжатларда кўрсатилган оғирлиги билан мувофиқлиги қайта текширилди.

Натижада, 5 та ҳолатда умумий қиймати 73,4 миллион сўмлик 612 кг “НАН” номли болалар кашаси божхона юк декларациясида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг