Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган SIM-карталар
1931
Маълумки, 2018 йилнинг 1 июлидан эътиборан мамлакатимиз ҳудудига қўшни давлатлардан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартиби янада такомиллашди. Бунда асосий эътибор жисмоний шахслар товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдорий нормаларидан тижорат мақсадида фойдаланишнинг олдини олишга қаратилди.
Яширилган SIM-карталар

Шунга қарамай, ҳамон қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун деган ниқоб остида товарларни тижорат мақсадида олиб ўтишга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара-божхона пости орқали кириб келган йўловчилардан бирининг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, улар орасида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган уяли алоқа учун мўлжалланган SIM-карталар борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритмайдиган алоқа операторига тааалуқли 16 минг 900 дона SIM-карталарнинг умумий қиймати салкам 17 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний равишда олиб кетилаётган товар-моддий бойликлар тўхтатилиб қолинди.

Тошкент туманида ҳаракатланаётган мана бу “Дамас” автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашинага хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган 4,8 млн. сўмлик 7 турдаги ичимликлар, озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари ортилганлиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қонунбузарлар пост орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларни маълум бир ҳақ эвазига ёллаб, кейинчалик қайта сотиш мақсадида ушбу товарларни доналаб ташиб кирган ҳолда ички ҳудудда тўплашган экан.

Контрабанда ва божхона қонунчилиги бўзилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган шунга ўхшаш яна бир ҳолатда  бошқа бир “Дамас” автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштрокида кўздан кечирилганида, унда хорижий давлатларда ишлаб чикарилган, хеч қандай хужжатлари бўлмаган умумий қиймати салкам 16 млн. сўмлик 21 турдаги сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва хўжалик товарлари ортилган экан. 

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг