Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Синдарободда профилактик тадбир
2329
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга доир қабул қилинган хукумат қарорлари, уларнинг ижроси бўйича Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Синдарободда  профилактик тадбир

Жумладан, бошқарма ходимлари “Сирдарё” чегара божхона пости худудида жойлашган “Синдаробод” маҳалласида яшовчи ахоли ва пост орқали харакатланувчи фуқаролар учун навбатдаги профилактик тадбирни ташкил қилишди.

Унда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистонга олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомилада бўлиши юзасидан назоратни такомиллапштириш тўғрисида” 2015 йил 11 ноябрдаги 330-сон қарорининг  мазмун-мохияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, давримизнинг долзарб муаммоси - одам савдоси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Тадбир давомида республикамизда ҳуқуқбузарликлар профлактикаси ва жиноятга қарши курашиш,  коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, юртимизга олиб кириш ва ундан олиб чиқишда чекловлар қўйилган товарларларни олиб ўтиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари республикамизда тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар олишди.

Тадбир якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Сирдарё вилояти

божхона  бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг