Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида долзарб мавзудаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
1011
Божхона институтида “Божхона постларида давлат назорат органлари билан идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари: миллий ва хорижий тажрибалар” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Божхона институтида долзарб мавзудаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида, Ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, божхона постларида назоратни амалга оширадиган божхона, санитария, карантин, ветеринария ва бошқа идоралар фаолиятини ислоҳ қилиш вазифалари белгилаб берилган эди. 

Мазкур вазифалар 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасига киритилди.

Илмий-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси етакчи мутахассислари, турдош олий таълим муассасаларининг олимлари, Давлат божхона қўмитасининг соҳавий бошқармалари ходимлари, шунингдек Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари, иқтидорли курсант ва магистратура тингловчилари иштирок этишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, фитосанитария, санитар-эпидемиологик, ветеринария, экологик назорат органлари ва сертификатлаш органлари фаолиятини ўрганиш натижалари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтувчи товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан назорат функцияларини амалга ошириш самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорликни жадал жорий қилиш орқали такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.

Ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш, божхона ва сертификатлаш фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, божхона расмийлаштирувидаги тартиб-таомилларни жаҳон андозаларига мослаштириш ва ташқи савдони тартибга солишда маъмурий усулларни соддалаштириш мақсадида бир қатор муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Қабул қилинган фармон ва қарорларнинг амалиётга самарали жорий этилганлиги натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан эълон қилинган «Бизнес юритиш — 2020» ҳисоботида Ўзбекистон 69-ўринни эгаллаб, ислоҳотлар миқёси ва самарадорлиги бўйича дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди.

Юқорида баён қилинган ютуқларимизга қарамасдан, тадбиркорлик субъектлари учун божхона расмийлаштируви ва сертификатлаш жараёнларини соддалаштириш бўйича камчиликларимиз йўқ эмас.

Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган илмий-амалий семинарда товарларни сертификатлаш жараёнларида мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш, сертификатлаш идоралари билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

Хорижий мамлакатларнинг тажрибалари ўрганилди. Жумладан, Чегара ўтиш божхона назорати пунктларида жисмоний шахслар ва йўловчиларнинг қўл юклари ва багажлари 10-15 дақиқада,  автотранспортларни божхона кўриги 10-15 дақиқада амалга оширилади.  Юкларни  божхона расмийлаштируви муддати халқаро меъёрлар талабларига  биноан,  атиги 2 соатни ташкил этади холос.

Тадбир давомида маърузачиларбожхона постларида божхона хизмати органлари ва сертификат берувчи идоралар билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш, соҳа мутахассислари билан тажриба алмашинишга имконият яратиш, ТИФ иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бердилар.

Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб олишди.

27.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг