Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси божхона қийматини аниқлашдаги яна бир қонунбузарликни фош этди
1300
Давлат божхона қўмитаси Раисининг қарори билан тузилган божхона мутахассисларидан иборат таҳлил гуруҳи томонидан “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларациялари ўрганилиб, божхона қийматидаги “ўйинлар” фош этилаётганлиги ҳақида олдин маълумот берилган эди.
Давлат божхона қўмитаси божхона қийматини аниқлашдаги яна бир қонунбузарликни фош этди

Маълумки, импорт қилинган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш муҳим ахамиятга эга. Чунки хисобланадиган божхона тўловлари миқдори айнан ана шу қийматга боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг халқаро умумэътироф этилган усулларини қўллаш тартиблари ва шартлари белгилаб қўйилган.

Бироқ, айрим уддабурон шахслар томонидан белгиланган тартибни бузиб, Давлат бюджетига божхона тўловларини камроқ тўлаш илинжида товарларни божхона қийматини аниқлашда турли хил “ўйинларга” қўл урмоқдалар.

Бу гал “Ros Standart Invest” МЧЖ номига 2019 йил давомида Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳамда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган “Acer” “Asus”, “HP”, “Lenovo” маркали ноутбуклар ва “LG” маркали телевизорларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда атайлаб паст нархланган хулосаларга таянилиб, қийматларни чегириб ташлаш усулида божхона тўловлари  ҳисобланган. Натижада жами 5 млрд сўмдан ортиқ ундирилиши лозим бўлган қўшимча божхона тўловлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

 

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг