Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошлар остига нима яширилган эди?
1447
Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дори воситаларининг яширин савдосига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тошлар остига нима яширилган эди?

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Эликқалъа туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Ю.А. шартли харидорга  жами 3 980 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг.”  номли гиёҳвандлик дори воситаларини 20 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга қолинди.

Тадбир давом эттирилиб, Беруний туманида истиқомат қилувчи  фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс хонадонидаги тошлар остига жами 400 дона “Трамадол Ланнахер 50мг.” ёзувли гиёҳвандлик дори воситаларини сақлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг