Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар «шоколад»ни пуллашга уринган шахсни қўлга олишди
1323
Республикамиз божхоначилари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар «шоколад»ни пуллашга уринган шахсни  қўлга олишди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Т. Ғиждувон туманида шартли харидорга 2,32 грамм  “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг