Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғуфуруш фаолиятига чек қўйилди
1051
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Оғуфуруш фаолиятига чек қўйилди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  томонидан гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Нексия русумли автотранспорт воситаси йўловчиси фуқаро Ю.Х. холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада фуқаро Ю.Х.нинг чўнтагида 15,75 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Асака туманида фуқаро О.Р. ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилганида, унинг ёнида 5,1 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда "Дўстлик" чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро И.Б. бошқарувидаги "BMW528i" автомобили божхона кўригидан ўтказилиши чоғида, автомобилда 1,19 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги фош бўлди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг