Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига нуқта қўйилди
1523
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига нуқта қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Қўштепа тумани ҳудудида гиёҳвандлик моддаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида “Сардоба” кўчасида яшовчи фуқаро Т.А.нинг яшаш хонадони тегишли тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз яшаш хонадонида оғирлиги 260 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг