Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди
2369
Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш, божхона хизматини шаффофлигини таъминлаш, шунингдек мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган қулайликлар ва имкониятларни яқиндан етказиш мақсадида очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди.
Жиззахда тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

Унда вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек бошқарма шахсий таркиби ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга яқиндан кўмаклашиш, божхона соҳасига доир қонунчиликдаги янгиликлар, уларнинг фаолиятига оид жорий қилинган янги нормаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилгандир.

Тадбирни очар экан бошқарма бошлиғи Д.Юсупов мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қулай шароит-шароит яратишга қаратилган ислоҳотлар барча давлат идоралари сингари божхона органларида ҳам амалга оширилаётганлигини айтиб ўтиб, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу борада белгиланиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида  маълумотлар берди.

         Шунингдек, бошқарма бошлиғи йиғилганларга, 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб товарларни божхона кўригини танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими тўлиқ ишга тушиши, ушбу тизимга кўра, экспорт-импорт қилинаётган товарлар фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида хавфни бошқариш тизимини қўллаш асосида танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда божхона кўриги ўтказилиши, хавфни бошқариш тизимида товарни божхона кўригидан ўтказиш кераклиги тўғрисидаги қарорни тадбиркорлик субъектининг ҳалоллигига қараб, автоматлаштирилган дастурдаги ахборотлар асосида қабул қилиниши кўзда тутилаётганлиги, яъни субъектив ёндашувдан воз кечилишини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида бошқарма таркибий тузилмалари  масъул ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият, экспорт-импорт божхона расмийлаштируви ва инвестицияларни жалб этишда яратилаётган қулайликлар ҳамда қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳақида батафсил маьлумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3818-сон қарорига кўра, 2018 йил 1 сентябрдан божхона расмийлаштируви тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:  

- иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига (ИҲРТ) аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди;

- товарларнинг «эркин муомалага чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди;

- «божхона омбори» режимида 6 ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

Шунингдек, мазкур қарор билан 2019 йил 1 январдан амалиётга киритиладиган импорт божхона божи ставкалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари тасдиқланди.

Учрашув давомида иштирокчиларга тизимдаги коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, унга қарши биргаликда курашиш кераклиги, бу борада божхона, прокуратура ва солиқ органлари томонидан ҳар қандай амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак берилиши, куннинг исталган вақтида ушбу идораларнинг “Ишонч телефон”лари орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир сўнггида божхона иши ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича давлат органлари ҳар қандай кўмак беришга, коррупция ва бошқа ҳар қандай иллатларга қарши курашишда кенг ҳамкорлик қилиш муҳимлиги, бундан ҳар бир тадбиркорлик субъекти ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Бошқарма томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш, тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш омилларига қаратилмоқда.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан улар фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва таклифлар очиқ-ойдин айтилди. Шу билан бирга иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Жиззах вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг