Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган хориж фуқароси О.Ф. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, фуқаро О.Ф.нинг ёнида сигарет қутиси борлиги маълум бўлди. Бироқ, бошқа номдаги сигарет қутисида ўзга маркадаги сигарет донасининг бўлиши божхоначилар эътиборини тортди. Мазкур сигарет донаси текшириб кўрилганда, унинг ичида 1,21 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
26.02.2020