Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган гильзалар фош бўлди
1419
Божхона ходимлари томонидан ўқотар қуроллар ва уларни ҳаракатга келтирувчи турли механизмларнинг юртимиз ҳудудига олиб кирилиши ва муомалада бўлишига қарши тизимлар равишда ишлар олиб борилмоқда.
Яширинча олиб кирилаётган гильзалар фош бўлди

Хусусан, “Даут-ота” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро М.Дга тегишли “Лада Ларгус” русумли автотранспорт  воситаси тегишли тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс автотранспорт воситасида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган,  йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 12 мм калибрли ўқотар қуроллар учун аталган жами 337 дона гилзалар ҳамда 15 килограмм дробларни ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг