Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иқтисодий билимлар беллашувида курсантлар муносиб иштирок этишди
895
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Тошкент молия институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги 2019 йил 1 мартда тузилган Меморандумга мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент молия институти талабалари ва Божхона институти курсантларининг иқтисодий билимлар бўйича беллашуви бўлиб ўтди.
Иқтисодий билимлар беллашувида курсантлар муносиб  иштирок этишди

Ёшларни иқтисодий фанлар бўйича билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг қобилиятларини  ривожлантириш ва улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириб, билим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур тадбирда Божхона институти томонидан 1-курс курсантлари Севара Иномжонова, Аслан Ўринов, Гафур Жолмирзаев, Нозимабону Комилжонова, Оқилбек Рахимов, Маржонабону Нажмиддинова ва Дилшод Таджиевлар иштирок этдилар.

Божхона институти курсантлари ва Тошкент молия институти талабалари ўртасидаги кўрик-танлов тўрт босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда иштирокчилар ”Иқтисодиёт назарияси” фани доирасида тайёрланган саволларга оғзаки жавоб бердилар. Иккинчи босқичда жамоалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари тақдим этилди. Унда Божхона институти курсантлари божхона органлари ходимларининг иш фаолиятини кўрсатиб беришди. Учинчи босқичда эса ҳар бир иштирокчи хорижий мамлакатларни иқтисодий таснифлади ҳамда сўнгги босқида ҳар икки жамоа мантиқий саволларга жавоб беришди.

Иқтисодий билимлар беллашувида иштирок этган жамоалар ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб, Божхона институти курсантларидан ташкил топган жамоа фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг