Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўсимлик уруғларини қонунга ҳилоф тарзда олиб кириш режаси чиппакка чиқди
1394
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ўсимлик уруғларини қонунга ҳилоф тарзда олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий йўналиш бўйича учиб келган фуқаро М.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда Фитосанитария ва карантин назоратининг тегишли рухсатномаси бўлмаган 232 дона полиэтилен қадоқда ўсимлик уруғлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг