Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Буюк Британия тажрибаси асосида Ахборот хизматлари фаолияти янада такомиллаштирилади
931
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Буюк Британия ҳукумати вакиллари ҳамда Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари учун коммуникацияларни режалаштириш ва ОАВ билан ишлаш бўйича ўтказилган семинар тингловчиларига сертификатлар топширилди.
Буюк Британия тажрибаси асосида Ахборот хизматлари фаолияти янада такомиллаштирилади

Тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот, АОКА масъул ходимлари ҳамда юзга яқин ташкилот ва идораларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди. 

Ўтказилган семинарлар давомида тингловчилар идоралараро коммуникация стратегияси мақсади ва у бизга қандай имконият ярата олиши тўғрисида аниқ тушунча ҳосил қилишди. Бундай ўқув семинарлари  Ўзбекистон ахборот хизматларининг салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. 

 

25.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг