Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда яна бир ноқонуний ҳаракатнинг олди олинди
1452
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жиззахда яна бир ноқонуний ҳаракатнинг олди олинди

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИВ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда ноқонуний йўллар билан кириб келган маиший техникаларни қонунга хилоф реализациясини олдини олиш мақсадида тезкор ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Исузи” русумли юк автоулови тўхтатилиб, ўрнатинлган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги “Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 324-сон қарори талаби бўйича махсус идентификацион белгили маркировкалар билан маркировкаланмаган, дастлабки қиймати 24,8 миллион сўмлик 31 дона янги чангютгичлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг