Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъулдир!
1263
Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши курашишда барча бирдек масъулдир.
Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъулдир!

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам айнан коррупцияга қарши курашишга бағишланди. Тадбирда Қарши шаҳар “Махаллот” жомеъ масжиди имом хатиби Э.Сатторов ҳамда бошқарма барча шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбирда Э.Сатторов сўзга чиқар экан, муқаддас Ислом динимизда коррупция, судхўрлик, ҳалол ва ҳаром луқма истеъмол қилишдаги фарқлар бўйича белгиланган қоидалар, тақиқлар тўғрисида сўз юритди.

Хусусан, қонун ҳужжатларда бўлгани каби динда ҳам пора берганлик, олганлик ва ўртада воситачилик қилганлик лаънатланиши, тўғри йўл билан топилмаган даромад  жамият ва давлат учун фойда келтирмаслиги мисоллар ёрдамида йиғилганларга тушиштирилди ва божхона соҳаси давлатнинг иқтисодий томондан асосий идораси эканлиги, божхона ходимлари ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини чин юракдан адо этишлари юзасидан ўзининг тушинтиришларини берди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг