Бу маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январда “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкасидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ҳокимининг 2020 йил 8 февралдаги қарорида келтирилган.
Унга кўра, ҳосилдан бўшаган 15 минг 300 гектар майдонга такрорий (ўртаки) экинлар жойлаштирилади ва 190 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирилиши режалаштирилган. Жами етиштирилган 1 миллион 337 минг тоннадан ортиқ маҳсулотнинг асосий қисми аҳоли истеъмоли ва ички бозорга чиқарилса, 190 минг тоннадан ортиқ маҳсулотни экспортга чиқариш режалаштирилган.
24.02.2020