Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эҳтиёт қисмлар манзилга етиб бормади
1203
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Эҳтиёт қисмлар манзилга етиб бормади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Қ.Ғ бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автоулов юкхонасида вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 24,1 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлари ҳам борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг